Америка ва инглиз ва исроил замонавий терорист давлатлардир

صدَقَكَ وَهُوَ كَذُوبٌ:

Америка ва инглиз ва исроил замонавий терорист давлатлардир

Англиянинг эхтиром партиясини рахбари ва шу давлатни мажлисини намояндаси Жорж Галовини айтишича: агар тероризм сўзини маъноси  сиёсий мақсадларга эришиш учун бегунох одамларни ўлдириш маъносини билдирадиган бўлса, мени сизларга бир саволим бор: ироқни фалужаси ва афғонистонда ва фаластиндаги одамларни қирғин қилаётган америка ва англия ва исроилни замонавий терорист давлати деса бўладими ё унга бошқа ном қўйиш керакми?

Мен ۱۱ сентябр воқеасидан сўнг англияни парламентида қуйидаги сўзларни айтган пайтимда: тероризмни асли сабабчиси зўравонлик ва босқинчи давлатларнинг талон- тарож қилиши ва диктатор давлатларни химоя қилишидир. Кейинроқ ўтказилган бетарафона билдирилган назарлар натижасида шу нарса маълум  бўлдики, ۸۵ % одамлар мени фикримни тўғри деб санашган, аммо жуда кўп намояндалар ва ахборот воситалари томонидан менга қарши хамла қилинди.

Мен шуни очиқ айтмоқчиманки: ироқ ва афғонистондаги босқинчи кучларни қаршисида кўтарилиб чиққан кишилар, фақатгина маданият ва моддий сармояни ва араб, мусулмон одамларни шарафини химоя қилибгина қолмасдан, балки америка ва англия давлатларининг зўравонлиги, жанг бошлашини қаршисида туриб бутун жахонни тинчлиги ва хавфсизлигини тарафдори бўлишяпти.

Америка ва англия рахбарлари мусулмонларни қонга чанқоқ, бемор одамлар, деб номлашади, мени уларга айтмоқчи бўлган сўзим қуйидагича: барча қонуний ва инсоний меъёрларга қарама- қарши равишда ўзингизни моддий манфаъатларингизни таъминлаш учун катта миқёсдаги одамларни  қирғин қилаётган  сизлар ва сизларга ўхшаган босқинчиларни терорист деса бўлади. Сизлар жанг жиноятчилари сифатида мухокама қилинишингиз керак.

Мени эътиқодим бўйича, агар америка  ва англия ва исроил давлатларини зўравонлиги,талон- тарож қилишлари бўлмаганда  бин Лодин ва тероризм хам вужудга келмаган бўларди. Мени шу нарсага ишончим комилки, хеч қайси мусулмон босқинчи давлатларни зўравонлиги ва сиёсатларини химоя қилиб чиқишга хозир эмас.  

Мана бу босқинчи давлатларнинг ахборот воситалари ва минтақалардаги буржуазия давлатлари, хамда америка ва англияни қўлида абзор холидаги партияларнинг  ахборот воситалари олиб бораётган  таблиғотларга қарама- қарши равишда, босқинчи кучларни рўбарўсидаги қаршилик кўрсатувчилар олдинги собиқ режимни қайтаришга харакат қилибгина қолмасдан, балки ўзларини дини ва сармояларини хам химоя қилишади ва мени ишончим комилки улар албатта ғалаба қозонишади.

Галови англияни бош вазири ва американи президентини сиёсатлари бутун жахондаги вайронгарчиликларни сабабчиси деб билади. Уни қўшимча қилиб айтишича:  лондон ва вашингтонни сиёсатлари оқибатида юзага келган бугунги кундаги жахон бўйича содир бўлаётган адолатсизликларга нисбатан мусулмонларни кўпи ўзларини қаттиқ муносабатларини изхор қилишяпти…… мана бу золим сиёсатлар сабабли мусулмонлар ғарбдан нафратланиб қолишган. Мана бу терористик амалиётларни тўхтатишни ва тероризмни илдизи билан қўпориб ташлашни бирдан- бир йўли, жахонга хоким  бўлиб турган қудратлар ўзларини ўрта шарқдаги махрум минтақаларга қарши олиб бораётган  золим сиёсатларидан воз кечишидадир.

Шу билан бирга Галови афсус билан айтаётган нарсаларидан бири, бир қанча исломий давлатларнинг американи истак- хохишларига бош эгишидир. У мана бу давлатларга  хитоб қилиб айтадики: сизлар келтириб чиқараётган тафарруқ ва фитна тўқишлар оқибатида ўзингизни эътиборингизни қўлдан бой берасизлар.

دیدگاهتان را بنویسید